

Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 85-дақиқада захирага олинди. Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Меҳмонларнинг яна бир ўзбекистонлик ўйинчиси Аббос Файзуллаев 90+3 дақиқага келибгина ўйинга қўшилди.
Sofascore нашри Элдор Шомуродовга 7,6 баҳо қўйган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 6,7 баҳога лойиқ кўрилди.





