Собир Ҳамидов: "Мураббийларимиз кўрсатмаларини тўлиқ бажардик"

Narzulla Saydullayev
15 авг 2016, 08:29
Ўзбекистон чемпионати 18-тур доирасидаги ”Андижон”– “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин “Қўқон-1912” жамоаси ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биз жудаям муҳим ўйинда ғалаба қозондик. Андижонга қарши ўйинга бир ҳафта тайёрландик. Мураббийларимиз рақибни яхши ўргандилар ва шунга яраша бизни ўйинга тайёрлашди. Бугун  бош мураббийимиз берган кўрсатмаларни тўғри бажарганимиз ва майдонда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик. Барча мухлисларимизга бизни қўллаб турганлари учун раҳмат айтаман. Кейинги ўйинларда ҳам уларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз – дейди Собир Ҳамидов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia