

Павел Фернандес Чемпионлар Лигаси ярим финали "Интер" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйинида бир вазиятга баҳо берди. Унда ҳимоячи Франческо Ачерби 93-дақиқада ҳисобни тенглаштирган эди.
Гол урилишидан олдин Дензел Думфрис каталонияликлар жарима майдончаси яқинида Жерар Мартиндан тўпни олиб қўйган. Ҳакам Шимон Марчиняк қоида бузилишини кўрмади.
"Жерар Мартин фол бўлганидан шикоят қилди. Каталониялик ҳимоячиси ўз хатосида поляк ҳакамини айблади. Голда қоида бузилмаган", – деб ёзди собиқ ҳакам Фернандес.



