Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”

Iskandarov Abdulaziz
6 дек 2025
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг Жаҳон чемпионати–2026да қатнашиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Унинг ўзи қарор қилади — у ерда бўладими ёки йўқ. Қандай қарор қабул қилса ҳам, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамма нарса яхши кетяпти, аммо олти ой — жуда катта вақт. Умид қиламизки, у ўзи ва терма жамоа учун энг тўғри қарорни қабул қилади", — дея Скалонининг сўзларини Жанлука Ди Марцио ўз сайтида келтирди.

Аргентина ЖЧ–2026 мусобақасида “J” гуруҳига тушган. Бу ерда рақиблар — Австрия, Жазоир ва Иордания.

Жаҳон чемпионати 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia