

Айни дамда "Лестер"нинг ҳимоядаги ажойиб тандемини ҳосил қилган Жонни Эванс ҳамда Чаглар Сёнжю "шаҳарликлар"нинг нишонига айланишган.
Қайд этиш керак, Эванс "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "иблислар" таркибида 2006 йилдан 2015 йилга қадар ҳаракат қилган. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 12 ўйинда 1 гол киритишга ҳам эришди.
23 ёшли туркиялик Чаглар ҳам 12 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.



