«Сити» Погбани энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи

Narzulla Saydullayev
11 май 2015
«Манчестер Сити» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба учун ПСЖ, «Барселона» ва «Реал» билан курашишда давом этмоқда.
Инглиз клуби 22 ёшли француз учун 70 миллион фунт (95 миллион евро) тўлаб уни клубда энг кўп маош оладиган футболчига айлантирмоқчи, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Сити»да энг кўп маошни Яя Туре олади (ҳафтасига 220 минг фунт).

Молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун «шаҳарликлар» бир қатор футболчиларни сотмоқчи. Улар орасида «Интер»га ўтиш мумкин бўлган Яя Туре ҳам бор.

Олдинроқ «Ювентус» Погбани «Барселона»га 80 миллион евро эвазига сотмагани ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru