"Сити" "Интер" ҳимоячиси учун 100 миллион тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
24 мар 2019
"Манчестер Сити" "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр учун 100 миллион евро тўламоқчи.

"Calciomercato" хабарига кўра, "шаҳарликлар" айни дамда словакиялик учун курашишга тайёрланишмоқда. Олдинроқ "Реал" Рафаэль Варан жамоани тарк этишга қарор қилса, Шкриньярни Мадридга олиб келиши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.

Миланнинг "Интер" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди. "Transfermarkt" портали 24 ёшли ҳимоячини 60 миллион еврога баҳолаган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Calciomercato