«Симург» клуби футболчилари маош олмагани учун майдонга ўтириб олишди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
2 май 2015, 16:03
Озарбойжоннинг «Симург» клуби «Интер»га қарши ўйин вақтида норозилик акциясини ташкил этишди.
Мавсум охирига қадар маош олмасликларини билган футболчилар дастлабки дақиқада майдонга ўтириб олишди. Рақиб футболчилари эса бу вақтда тўпни ўз майдонларида ушлаб туришди.

Маълумот учун, "Симург" айни пайтда Озарбойжон лигасида 5-ўринда бормоқда. Ўша баҳсда "Интер" 3:2 ҳисобида зафар қучди.

TAS-IX


TAS-IX эмас



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru