Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр

Alisher Ostonov
27 июл 2025
"Челси" "Лейпциг" билан Хави Симонс бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Sky Sport Deutschland журналисти Филипп Хинсе хабарига кўра, ҳозирда немис клуби расмий таклифни ёзма равишда кутмоқда.

Ярим ҳимоячи Лондон жамоасига ўтишга тайёр. "Кўклар" нидерландиялик футболчига асосий даъвогар бўлиб турибди.

Бунгача, "Челси" Симонсни 56 млн фунт эвазига қўлга киритишга умид қилаётгани хабар қилинганди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/philipphinze24