

“Мен “Лацио”нинг мавсум стартидаги ўйинларидан мутлақо қониқиш ҳосил қилмаяпиман. Ҳа, биз дастлабки турлардаёқ “Наполи” ва “Ювентус”га қарши мураккаб ўйинларни ўтказдик. Лекин бу ўзимизни оқлаш учун сабаб бўла олмайди.
Миральм Пьяничнинг суперголи бизни боши берк кўчага киритиб қўйди. Футболчиларимиз эса ундан чиқиб кетишни эплай олишмади. Мағлубиятга учраган эканмиз, бунга барча айбдор ва жавобгар”, - деди Индзаги.



