

"Тўғрисини айтаман. Корреа, Феликс, Гризманн, Мората, Кунья билан ғалаба қозонишни истайман. Бу ҳақиқат. Айни пайтда Жоаунинг ўйин савияси тушиб кетган, шунинг учун майдонга бошқа ўйинчилар тушишмоқда. Феликсни ҳамма қатори кўраман. Қачон формага кирса ўйнайди. У ўз устида ишлаши керак", – деди Симеоне.
22 ёшли Феликс жорий мавсум "Атлетико" таркибида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



