

Роналду Исландияга қарши баҳсдаги дурангдан сўнг рақиб ҳеч нарсага эришмаслигини айтган эди.
"Тўғрисини айтсам бу сўзларни эшитиб кулдик. Биз кучли томонларимиз ва камчиликларимизни яхши биламиз, Роналду ҳам ўз қобилиятларини билса керак. Португалия билан яна учрашамиз деб умид қиламан. Исландия терма жамоаси кўп нарсага қодир эканлигини исботламоқчимиз. Португалиядан фарқли равишда, Евро-2016да 2 та учрашувда ғалаба қозондик" - дейди Сигторссон.



