

Ҳужумчи Эрик-Маским Шупо-Мотинг ПСЖ билан шартномасини узайтирмайди. 31 ёшли форварда парижликлар 1 йиллик янги битим таклиф қилган. Бироқ футболчи бу таклифни рад этган. Шупо-Мотингнинг Париж клуби билан шартномаси сентябрь ойи бошида якунига етди ва у эркин агентга айланди.
Камерунлик футболчи ПСЖ шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. У бу давр мобайнида жами 51 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.



