

22 ёшли футболчи 2017/18 мавсумда немис жамоасида ижара асосида тўп тепади.
Ўтган мавсум япониялик футболчи иккинчи Бундеслигада "Штутгарт" сафида ўйнаб, жамоа мамлакатнинг олий лигасига чиқишга ёрдам берган эди. Асано 26 та учрашувда 4 та гол урди ва шунча голли пас берди.
Форвард 2016 йил ёзда "Санфречче Хиросима"дан "Арсенал"га ўтган.



