

Рим клуби 26 ёшли футболчига бир мавсум учун 2 миллион евро тўлайди.
Олдинроқ Шомурдовнинг "Женоа"дан ижарага олиниши "Рома"га 2,5 миллион еврога тушиши айтилганди.
Келишувга кўра, агар "Рома" Чемпионлар Лигасига йўл олса, футболчи 15 миллион еврога сотиб олинади.
Шомуродов ўтган мавсумда А Серия доирасидаги 31 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди.



