Шомуродов "Кальяри" учун тиббий кўрикдан ўтди: "Янги саргузаштларга тайёрман"

Оқил Абдубарноев
24 июл 2023
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугун "Вилла Стюарт"га келиб, янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди.

Манбанинг хабарига кўра, "Кальяри" Шомуродовни 9 миллион евро эвазига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди. Ижара суммаси 1 миллион еврони ташкил этади. 

Ижара муддати давомида Шомуродов маошининг ярмини "Рома" тўлайди. Агар ҳужумчи тўлақонли равишда сардинияликлар сафига ўтса, 2027 йилгача шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Италия А Сериясининг якунланган мавсумида жами 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Мен янги саргузаштларга тайёрман. "Кальяри"га келганимдан жуда хурсандман", дея Шомуродовнинг сўзларидан иқтибос келтиради Жанлука Ди Марцио.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: gianlucadimarzio.com