

Римликлар финалда "Фейеноорд"ни мағлуб этишди. Элдор эса учрашувда захирадан майдонга тушди.
Ўйиндан сўнг Шомуродов Инстаграмдаги "сториз"га сурат жойлаштирди. У жамоадоши Крис Смоллинг билан бирга медаль ушлаб суратга тушди ва "Ухламаганларга салом" дея изоҳ қолдирди.
Маълумот учун, Шомуродов Еврокубокни қўлга киритган ўзбекистонлик иккинчи футболчи бўлди. Бунгача Виталий Денисов УЕФА кубогида ЦСКА билан бирга ғолиб чиққанди. Бироқ, финалда майдонга тушиб ғалаба қозониш бўйича Шомуродов биринчи бўлди.




