

У "Верона"дан ўтган марказий ҳимоячи Даниэле Гиларди бўлди. Италия ёшлар терма жамоаси аъзоси беш йиллик меҳнат шартномасини имзолади.
Италия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ҳимоячининг трансфери римликларга бонусларни ҳисобга олмаганда 10,5 миллион еврога тушган. Янги жамоасида Гиларди ўзига 87-рақамни танлади.
Бу йил 22 ёшга тўлган футболчи А Сериянинг ўтган мавсум ўйинларида "Верона"нинг асосий марказий ҳимоячисига айланди. У 24 та ўйинда иштирок этди, аммо ҳужумкор ҳаракатлари билан эсда қолмади.




