

ПСЖга қарши жавоб учрашуви (1:0) финал ҳуштаги чалингач, дортмундликлар муваффақиятни нишонлашни бошлаб юборишди. Мухлислар олдига сакраб чиқмоқчи бўлган Шлоттербек сирпаниб кетди ва йиқилиб тушди. Бахтига у ҳеч қаерини шикастлаб олгани йўқ ва жароҳатдан қутулиб қолди.
Мухлислар бу вазиятда асосий таркиб аъзоси жароҳат олиши мумкинлигидан ҳавотирга тушган бўлса, жамоадагилар уни хазилларга сабаб сифатида қабул қилишди.



