Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди
09 май 2024 13:04
Янгиликлар
Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди
"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Нико Шлоттербек жамоа Чемпионлар Лигаси финалига йўлланмани қўлга киритгач, уни нишонлаш вақтида нохуш вазиятга тушиб қолди.
ПСЖга қарши жавоб учрашуви (1:0) финал ҳуштаги чалингач, дортмундликлар муваффақиятни нишонлашни бошлаб юборишди. Мухлислар олдига сакраб чиқмоқчи бўлган Шлоттербек сирпаниб кетди ва йиқилиб тушди. Бахтига у ҳеч қаерини шикастлаб олгани йўқ ва жароҳатдан қутулиб қолди.
Мухлислар бу вазиятда асосий таркиб аъзоси жароҳат олиши мумкинлигидан ҳавотирга тушган бўлса, жамоадагилар уни хазилларга сабаб сифатида қабул қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар