"Севинч" муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Iskandarov Abdulaziz
1 ноя 2022
Аёллар Суперлигасининг 21-турида "Севинчи" Олмалиқнинг АГМК-W жамоасини сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу эса "Севинч"га мавсум якунланишига икки тур қолганда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиш имконини берди. Айни пайтда иккнчи ўринда кетаётган "Сўғдиёна-W" билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил қилмоқда. Шу тариқа қаршиликлар ўз тарихларида ўн тўртинчи бор олтин медалларга эга чиқишди. 



Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: championat.asia