Серхи Роберто: "Месси ҳамда Иньеста изидан боришни ва доимо "Барселона"да ўйнашни истайман"

Aslanov Jasurbek
23 фев 2018
"Барселона" билан шартномасини 2022 йилгача узайтирган Серхи Роберто келишувни имзолаш маросимидан сўнг ҳисларини яширмади.

"Месси билан бир қанотда ҳаракат қилаётганимдан жуда хурсандман. Бу ўсишимга ёрдам беради. Ахир Лео - дунёнинг энг кучли футболчисику. Месси, Бускетс, Иньеста, Пуйоль изидан боришни ва доимо "Барселона"да ўйнашни истайман. Бор-йўғи 26 ёшдаман ва бу Каталония клуби билан сўнгги марта шартнома узайтиришим эмас деб умид қиламан" - дейди Серхи Роберто.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS