"Сергели" клуби Тожикистонда совринли ўринларни қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
28 мар 2019, 12:52
21-27 март кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Марказий Осиё жамоалари ўртасида халқаро "Море футбола" мусобақаси ўтказилди.

2009/10, 2007/08 ва 2005/06  тоифаларда ўтказилган мусобақада Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этишди. Ўзбекистондан "Сергели" (2009, 2007/08, 2005/06), "Нефтгазмонтаж" (2009), "Интерспорт" (2009), "Пахтакор" (2005/06), "Бунёдкор" (2005/06), Сирдарё вилояти академияси (2005/06) жамоалари қатнашишди.

Жамоаларимиз турнирда фахрли ўринларни қўлга киритишди:

2009/10: "Сергели" - 3-ўрин

2007/08: "Сергели" - 2-ўрин

2005/06: "Пахтакор" - 1-ўрин, Сирдарё вилоят академияси - 2-ўрин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia