

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Вахби Хазри супергол муаллифига айланди ва жамоасини мағлубиятдан қутқарди. У 68 метр узоқликдан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, тунислик мусобақа статистикаси ҳисобланишни бошлаган 2006/07 йилги мавсумдан бошлаб энг узоқ масофадан гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
Хазри жорий мавсум “яшиллар” сафида 12 ўйинда қатнашиб, 7та тўп киритишга улгурди.



