“SBS Cup” (U-19). Ўзбекистон Уругвайни мағлубиятга учратди

Оқил Абдубарноев
26 авг 2022
Японияда бўлиб ўтаётган “SBS Cup” турнири доирасидаги Ўзбекистон — Уругвай учрашуви якунланди.

19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги турнирнинг 2-турида ҳамюртларимиз уругвайлик тенгқурларига қарши майдонга тушиб, Нодирбек Абдураззоқовнинг ягона голи эвазига ғалабани тантана қилишди.

Ўзбекистон U-19 — Уругвай U-19 1:0

Гол: Нодирбек Абдураззоқов, 36 (1:0)

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг бошланғич таркиби: 1 Наджафалиев Байрам, 4 Миркомил Абдураззаков, 5 Тоҳирбек Тўхтасинов, 6 Александр Зевадинов, 10 Муҳаммадали Усмонов, 11 Риан Исламов, 14 Маҳмуд Жўрабоев, 15 Жавоҳир Утамуродов, 17 Нодирбек Абдураззаков (c), 22 Асадбек Жўрабоев, 19 Рустамбек Фомин

Захирадагилар: Асрорбек Кенжаев, Диёрбек Иномов, Поёнов Суннатилла, Асадбек Коҳоржонов, Далер Туҳсанов, Оғабек Асадов, Элёрбек Мўминқулов.

Уругвай U-19 жамоасининг бошланғич таркиби: 12 Рафаэль Ҳорнос, 4 Антони Поисо, 13 Герман Пералта, 14 Матиас Родригез, 6 Родриго Cабрера, 8 Хуан Жорж, 10 Франко Гонсалез (c), 15 Лорензо Кутуре, 16 Кевин Алтез, 17 Бруно Моралес, 18 Аугусто Скароне

Захирадагилар: Факундо Мачадо, Хуан Родригез, Герман Барнос, Рензо Санчес, Жонатан Рей, Лусиано Инверсо.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг илк турида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси маҳаллий "Шизуока" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: UFA