

Мазкур баҳс олдидан қаршиликлар ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-“Обод”га қарши учрашувга доимгидек жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз- ғалаба қозониш. “Обод” гарчи дебютант бўлсада, ўтган иккита турда яхши ўйин кўрсатди. Жамоа таркиби ёш бўлсада, уларнинг ўйинга бўлган иштиёқи юқори эканлиги кўриниб турибди. Жамоа иштирокидаги ўйинларни кўриб шуни хулоса қилиш мумкин.



