«Саутгемптон» «Сити» сафида 3 йил ичида умуман майдонга тушмаган 35 ёшли посбонни олди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2016
«Манчестер Сити» собиқ посбони Стюарт Тэйлор фаолиятини «Саутгемптон»да давом эттиради.

35 ёшли дарвозабон «авлиёлар» билан бир йиллик шартнома тузди.

Тэйлор «Манчестер Сити»да 3 йил фаолият олиб борган ва умуман майдонга тушмаганди. Унинг сўнгги клуби «Лидс» бўлган. 2014/15 йилги мавсумда посбон 3та ўйин ўтказган.

«Саутгемптон» англиялик посбонни учинчи дарвозабон сифатида кўрмоқда.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: saintsfc.co.uk