

Бугун Ўзбекистон вақти билан 22:30да Саудия Арабистони 18-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Ал Ҳилол" ўз майдонида 6-ўринда бораётган "Ал Фатх"ни қабул қилади. Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этгани сабабли "Ал Ҳилол" иштирокидаги чемпионат баҳслари қолдирилганди. Жамоа ҳозирда 5-поғонани банд этиб турибди ва 3 та ўйин захирасида бор.
Бугун ғалаба қозонган тақдирда "Ал Ҳилол" 36 очко жамғариб, 4-поғонага кўтарилади. Етакчи "Ал Наср" ҳисобида 19 турдан кейин 46 очко мавжуд.



