Сарри Мертенс Бельгия терма жамоасига чақирилганидан норози

Aslanov Jasurbek
2 окт 2017, 16:21
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесни танқид қилди.

Бунга бельгияликлар устози Неаполь шаҳри жамоаси ҳужумчиси Дрис Мертенсни миллий жамоага чақиргани сабаб бўлди.

"3 кун давомида Бельгия терма жамоаси бош мураббий билан гаплашишга ҳаракат қилдим. Улар жаҳон чемпионатига чиқишди. Мертенсга таътил беришларини истагандим, аммо бунинг фойдаси бўлмади. У ҳозир ҳам менга жавоб бергани йўқ" - дейди Сарри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Il Mattino