

"ОФК ижроия қўмитаси аъзоси, ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ОФК таклифига кўра, ОФК Кубоги финалини томоша қилиш учун Тожикистонга кетди", - деб ёзилади ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, ОФК кубоги финалида Тожикистоннинг "Истиқлол" ва Малайзиянинг "Жоҳор Дарул Таъзим" клублари тўқнаш келишади. Ўйин Душанбе шаҳридаги "Помир" стадионида бўлиб ўтади.



