Санжар Турсунов жамоасини тарк этди

Mirjalol Normatov
14 июл 2019
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов "Теджон Ситизен"ни тарк этди.

Бу ҳақда футболчининг ўзи инстаграмида маълум қилди.

Санжар 2018 йилнинг ёзида "Теджон Ситизен" таркибига бориб қўшилганди. У ушбу клуб таркибида 27 ўйинда майдонга тушди ва 2 гол киритди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia