Санжар Қувватов: “Мақсадимизга эриша олмадик”

Narzulla Saydullayev
14 июл 2018
“Насаф” – “Қизилқум” (0:0) учрашувида мезбонлар сафида энг яхши ўйинчиси сифатида Санжар Қувватов қайд этилди ва у ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз анчадан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун барча ҳаракатимиз  учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Афсуски, бундай бўлмади. Ўтган ўйинда ҳам ҳисобда олдинда бориб, дуранг қайд этиб қўйдик. Бугунги учрашувда анча ҳаракат қилдик, ғалаба қозониш учун. Биламан, мухлисларимиз биздан ғалаба кутишаяпти. Биз кейинги ўйинларимизда албатта уларни хурсанд қиламиз.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz