“Сан-Паулу” бош мураббийи Рожерио Сени истеъфога чиқди

Aslanov Jasurbek
4 июл 2017
Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби афсонаси, собиқ дарвозабон Рожерио Сени истеъфога чиқарилди.

44 ёшли мутахассис шу йилнинг январь ойида Бразилиянинг ушбу жамоасида иш бошлаганди.

“Сени ўзини мураббий сифатида ҳам намоён эта олди. Рожериога кейинги фаолиятида омад тилаймиз. У ҳамиша жамоамизнинг барча даврлардаги афсонаси бўлиб қолади”, — дейилади “Сан-Паулу” клуби баёнотида.

Маълумот учун, “Сан-Паулу” 11 учрашувда 11 очко тўплаб, Бразилия А Сериясида 17-ўринни эгаллаб турибди. 




Aslanov JasurbekMuallif
Manba: