

"Агар чемпионат фаворитлари ҳақида гапирадиган бўлсак, мен "Арсенал"ни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар беш-олти йил бирга ўйнаган барқарор таркибга эга, шунинг учун майдонда ўзаро тушуниш анча осонроқ. "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" сўнгги пайтларда ўз таркибида жуда кўп ўзгаришларни амалга оширди. Гвардиола жамоаси ҳар доим даъвогарлар қаторида, аммо бу мавсумда мен "Арсенал"нинг имкониятларини юқори баҳолаяпман", - деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, бугун АПЛнинг 3-турида "Ливерпул" ва "Арсенал" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 20:30 да старт олади.



