

21 ёшли футболчи қаторасига тўртинчи йил ушбу номга лойиқ кўрилмоқда. Сака жамоадоши Габриэль Мартинелли, "Астон Вилла"дан Жейкоб Рэмзи ҳамда "Брайтон"дан Мойсес Кайседо ("Челси"га ўтди) ва Эван Фергюсонни ортда қолдирди.
Ўтган мавсум Сака "канонирлар" билан АПЛда 2-ўринни банд этди. Мавсумнинг 38 учрашувида у 14 та гол урди ва 11 та ассист етказиб берди. Шунингдек, Букайо Англия термаси сафида ЖЧ-2022да 3 та гол урди.



