Садио Мане Сенегал терма жамоасидан кетганини тасдиқлади: "Насиб қилса, шу ерда тўхтайман. Кейинги авлод менинг ўрнимни боса олади"

Aslanov Jasurbek
19 янв 2026
Садио Мане Сенегал терма жамоаси билан хайрлашди.

"Ал Насср" ҳужумчиси ва Сенегал футболи афсонаси Садио Мане миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини расман эълон қилди. Кеча Сенегал терма жамоаси Африка Кубоги финалида Марокашни қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.


"Бу ҳақда аввал ҳам айтгандим, ҳозир яна бир бор такрорлайман. Агар ҳаммаси яхши бўлса, Худо хоҳласа, шу ерда тўхтайман.

Ўйлайманки, кейинги авлодга ишониш мумкин, улар ўз вазифаларини аъло даражада уддалай олишади. Мен эса уларнинг "12-ўйинчиси" (мухлиси) бўлиб қоламан", – деди Мане.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RMC Sport