“Рухсор Кубоги” – 2015да иштирок этишни истайсизми?

Narzulla Saydullayev
17 дек 2015
Янги йил байрами арафасида Фарғона шаҳрида “Рухсор Кубоги” бўлиб ўтади.

Фарғона шаҳар хокимлиги, Фарғона вилоят футбол федерацияси, “Нефтчи” профессионал футбол клуби, Фарғона вилоят мини-футбол Ассоциацияси, Фарғона шаҳар Камолот ЁИҲ Кенгаши ва “championat.asia” сайти ҳамкорлигида “Рухсор” телерадиоканали “Соғлом ҳаёт сари” шиори остида биринчи маротаба мини-футбол бўйича ҳаваскорлар ўртасида “Рухсор Кубоги” турнири ўтказилади.

Турнир жорий йилнинг 24-27 декабрь кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади. Албатта турнир якунида 1,2 ва 3-ўринларни эгаллаган жамоалар муносиб тақдирланадилар. Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида профессионал футболчи бўлмаган, шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан юқори бўлган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: (+99890) 188 64 44 (фақат водийда истиқомат қилаётганлар учун).


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia