Рустам Аъзамов биринчи даврада ғузорликларга ёрдам беролмайди

Аъзамов 2-3 ойга сафдан чиқди.
22-март куни Ғузор “Марказий” ўйингоҳида, олий лиганинг 2-туридан ўрин олган  “Шўртан” – “Суғдиёна” учрашувида жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган “Оқ бўрилар” ҳимоячиси Рустам Аъзамов энди маълум муддат майдонга тушолмайди.

Шифокорлар ташхисига кўра унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Энди, Аъзамов 5-13 апрель кунлари Москва шахрига жўнаб кетади ва у ерда жарроҳлик муолажасини ўтказиб  қайтади.

Мутаҳассисларнинг берган маълумотларига қараганда, футболчининг тикланиш жараёни таҳминан 2-3 ой давом этади.

Ҳулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Рустам Аъзамов биринчи даврада ғузорликларга ёрдам беролмайди.

Manba: fcshurtan.uz