

- Бугун мавсумдаги илк ўйинимни ўтказдим.Ўйиндан олдин менда ишонч бор эди, ҳаяжон умуман бўлгани йўқ. Ўйинимдан ўзим қониқдим. Бугун барча жамоадошларим бир-бирларини тушунган ҳолда ҳаракат қилишгани эвазига керакли натижани қўлга киритдик деб ўйлайман. Кейинги босқичда “Бухоро” жамоаси билан учрашсак керак.
Энди кейинги ўйинларда мураббийларимиз кимга ишонишса ўша дарвозабон майдонга тушади. Бизда Андрей Бакланов ва Ғайрат Ҳасанов каби тажрибали дарвозабонлар бор. Улар билан биз худди ака-укадекмиз. Барчамиз ҳам мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз, - дейди Матниязов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



