Руслан Корян терма жамоа сафига жўнаб кетди

7 июн 2015, 12:05
"Локомотив" ҳужумчиси Руслан Корян кеча бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши баҳсдан сўнг ўз терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди.
Маълумки, Арманистон терма жамоаси 13 июнь куни ўз майдонида Португалияга қарши баҳс олиб боради ва бу учрашувга "Локо" ваикли ҳам таклиф этилган.

Европа чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган ушбу баҳсда Руслан Коряннинг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Корян ўйинни ўтказиб юртимизга қайтиб келади.

Манба: championat.asia