Руслан Аҳмедов: "Турон" билан ўйинда биз ғалабага ҳақлироқ эдик"

Narzulla Saydullayev
21 май 2022
Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Футбол шунақа, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилаётган вақтда тасодифан дарвозага кириб кетиши мумкин. Йигитларга ўйин борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни 80 фоиз тўғри бажаришди. "Турон" жамоасини 1 очко билан табриклайман.

Биз бу ўйинда ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман, чунки тўп дарвоза тўсинига тегиб голга айланмаган вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Муҳаммадқодир Раҳимбергановнинг ҳозирги ҳолати қандай?


- Муҳаммадқодирни ўйин стратегияси бўйича майдонга туширдик. Ҳозирда унинг жисмоний имкониятлари яхши холатда эмас. Шундай бўлса ҳам у ўзининг қобилияти билан ўйинни ўзига оладиган даражадаги футболчи. Сўнги вақтларда кўп жароҳат олаяяпти. Раҳимбергановдан келажакда умидимиз катта.

- Таркибда жароҳатланган футболчилар борми?

- Ҳа, бизда жароҳатланган футболчилар бор. Масалан, истеъдодли футболчимиз Диёр Рамазонов жароҳат олган. Насиб бўлса улар ҳам тез орада жароҳатларидан қутулиб сафимизга қайтишади.

- Ёшлар терма жамоасига сафига чақирув олган ёш футболчи Хабибулло Матёқубовнинг майдонга туширилмаётганига сабаб нима?


- Ёшларга ҳам албатта имконият берамиз. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб бир оз муддат тушириб тажриба тўплашларига шароит яратишни режалаштирганмиз. Про-лиганинг даражасига мос деб ҳисобласак, албатта уларни ҳам майдонга туширамиз. Хабибулло Матёқубов, ёш умидли футболчи. Унинг келажакда маҳоратли футболчи сифатида етишишига ишонаман.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia