Руни: “Роналду билан дўстлигимизга қарамай, Мессини танлайман”

Eldor Akmurzayev
19 апр 2020
Англиялик форвард Уэйн Руни собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳамда "Барселона" сардори Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

“Бирга ўйнашни бошлагинимизда, Роналду голларга у қадар эътибор қаратмаган эди. Бироқ ҳаммаси кўриниб турганди: у дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлишни истаган. У доимий тарзда машқ ўтказди ва бу ўз самарасини берди. Криштиану ақл бовар қилмас тўпурарга айланди. Эҳтимол, у Месси билан тариҳдаги энг яхши икки футболчидир.

Роналду билан дўстлигимизга қарамай, Мессини танлайман. Шу каби сабабларга кўра, Хави ва Скоулзнинг ўйинини томоша қилишни хуш кўрардим: унинг ўйинида бошқаларда йўқ жиҳатлар бор. Истеъдод ҳақида гап кетмоқда. Месси бор кучи билан зарба йўллаб, гол урганини эслай олмайман. У шунчаки тўпга тегинади ва бу жуда осондек кўринади.

Роналду эса майдонда шафқатсиз, қотилдир. Бироқ, Месси сизни ўлдирисишдан олдин қийноққа солади. Месси ҳақда гап кетса, у ўйиндан кўпроқ завқ олади, деган таасурот қолади”, дейди “Дерби Каунти” аъзоси.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: The Times