

Алаба ўтган ёз эркин агент сифатида мадридликлар сафига бориб қўшилди. У якунланган мавсум “қаймоқранглилар” либосида 46 баҳсда қатнашди ва 2+4 натижа кўрсатди.
“Давид Алабанинг кетганидан жуда афсусдаман. Бунинг учун узр сўрайман. У асосий ҳимоячи эди ва Ханс-Дитер Флик қўл остида қойилмақом мавсум ўтказди, “Бавария” Лиссабонда Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Унинг “Бавария”да йўқлиги сезилиб қолмоқда. Рости мен ҳозир шуни ҳис қиляпман”, дейди Румменигге.



