Руд Гуллит Нигерия терма жамоасини бошқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
20 окт 2014
Голландия терма жамоаси сафида 1988 йилда Европа чемпиони бўлган Руд Гуллит Нигерия миллий жамоасини бошқариши мумкин.

Нигерияликларни Стивен Кеши тарк этганидан сўнг, терма жамоа бош мураббийлиги жойи бўш қолган эди. Нигерия футбол федерацияси 52 ёшли голланд билан алоқага чиқишган ва яқин вақт ичида музокаралар бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Гуллит "Челси", "Ньюкасл", "Фейенорд, "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаларини бошқарган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: football.kulichki.net