

Қозон клуби яқинда Раҳмонилев трансферини ижобий ҳал қилганди ва хавбек Coca Cola Суперлигаси жорий мавсуми якунига етгач, қишда "Рубин" сафига қўшилиши лозим эди. Бироқ "Рубин" 19 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасининг ўзида қўлга киритмоқчи.
Айни пайтда клублар товон пули борасида музокаралар олиб боришмоқда. Бизга маълум бўлишича, "Рубин" "Бунёдкор"га таклиф билан чиққан. Агар томонлар келиша олишмаса, ярим ҳимоячи Россияга қишда текинга кетади.



