

“Бўрилар” етакчиси Невеш кеча Давид де Хеани жарима майдончасидан ташқарида берилган кучли зарбаси билан ожиз қолдирди. Бу Рубен учун “Вулверхэмптон” сафидаги 13-голи бўлди. Футболчи шундан 10 тасини жарима майдончасидан ташқаридан берилган зарбалари орқали урган. Унинг “бўрилар” сафидаги дебютидан (2017 йил) ҳисобланса, Англияда Ҳарри Уилсон (12) ва Кристиан Эриксен (11) ундан кўпроқ узоқ масофадан голлар уришга эришган.



