Рой Хожсон: «Плей-оффга чиқдик, энди кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз»

Narzulla Saydullayev
21 июн 2016
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Словакияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Биз ғалабага ҳақли эдик. Барча учала ўйинда ҳам ташаббусга эришгандик.

Бизни тўпни сақлаб туришда аммо кам гол уришда айблашади. Ёмон серия тугайди ва голлар уришни бошлаймиз. Биз плей-оффга чиқдик, энди фақат тўп билан муомала қилмай голлар уришга ҳам уринамиз.

Ҳар куни пенальтиларни машқ қиламиз. Аммо машғулотлардаги пенальти ва плей-офф ўйинлари вақтидаги пенальти умуман бошқа нарса», – дейди Хожсон.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: uefa.com