Россия 23 март куни Эрон билан ўйнайди

Mirjalol Normatov
26 фев 2023
Россия ва Эрон термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 23 март куни Техронда бўлади.

Бу ҳақда Эрон ФФ алоқалар бўлими директори Амир Аллави маълум қилди.

"Эрон ва Россия термалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини 23 март куни Техронда ўтказилади", - деди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Россия ва Эрон давлати футбол бўйича ўзаро ҳамкорлик шартнома имзолади. Ушбу шартнома бўйича "Зенит" клуби Эронда "Сепахон"га қарши назорат ўйинида иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: rsport.ria.ru