

34 ёшли футболчининг "тўпчилар" билан шартномаси 2015 йилнинг ёзигача амалда.
"Ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Мавсум якунида қолишим ёки қолмаслигим аниқ бўлади. Айни дамда бу ҳақда гапиришни истамайман. Захира ўриндиғида ўтириш ёқимсиз машғулот, чунки ҳар бир футболчи ўз жамоасига ёрдам беришни истайди. Ўзини майдонда кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслик футболчи учун жуда оғир" - дейди Росицки.



