Роналдунинг рекордини янгилаган Гюлер ўйиндан аввал Анчелотти унга хабар ёзганини айтди

Оқил Абдубарноев
18 июн 2024
Туркия терма жамоаси футболчиси Арда Гюлер Грузияга қарши ўйинда (3:1) жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

19 ёш-у 114 кунлигида рақиб дарвозасини ишғол қилган ўйиннинг энг яхши футболчиси Арда Европа чемпионатида тарихида дебют учрашувида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Шу тариқа, у Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади. Португалиялик форвард 2004 йил 19 ёш-у 128 кунлигида Греция дарвозасига тўп киритганди.

Учрашувдан сўнг Гюлер қуйидаги фикрларни билдирди: "Анчелотти ўйин олдидан менга хабар юборди ва муваффақият тилади. "Реал Мадрид"нинг қўллаб-қувватлаши ҳам менга битмас-тугалмас мотивация беради".

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ доирасидаги Португалия ва Чехия учрашуви бироздан сўнг старт олади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano